Сиз ёққансиз менга ҳамиша, Фақат буни этмовдим ошкор. Ўйловдимки юрак топишар, Биздан кетгач сабру эҳтиёж. О, мен сизни қанчалар кутдим- Мана-оқ соч, мана бу ажин. Кунларимни тортқилаб ютди Шум ёлғизлик-фаришта ғажир. Ортингиздан кетишим мумкин, Йўл тугаса, йўлсиз тентираб. аммо, айтинг йиғлайсиз нечун Манглайингиз деворга тираб? Йўқ, ҳеч сизга етмасин озор, Тушунаман-йиллар, андиша... Фақат сизга айтмовдим ошкор- Сиз ёққансиз менга ҳамиша. Усмон Азим